Афғонистонда ИД жангарилари асирга олинди: улардан бир нечтаси Ўзбекистон фуқаролари
16 ноябрь куни Афғонистон мудофаа вазирлиги куни кеча Ачин ҳудудида Ислом давлатининг (Хорос вилояти) 18 нафар жангариси мамлакат қуролли кучларига таслим бўлгани ҳақида баёнот билан чиқди. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри хабар беради.
Жангарилар билан 24 та аёл ва 31 та бола бўлган. Мудофаа вазирлиги тарқатган хабарга кўра, асирга тушганлар орасида Ўзбекистон, Тожикистон, Россия ва бошқа айрим давлатларнинг фуқаролари бор.
Ушбу вазирлик спикери, ўтган ҳафта пайшанба куни 82 та ИШИД жангариси қурол-яроғи билан расмий Қобулга таслим бўлганини, уларнинг орасида ҳам 51 нафар аёл ва 96 нафар бола борлигини эслатиб ўтди. Шунингдек Ачин Нангархар ҳудудида ҳам хавфсизлик кучларига таслим бўлиш ҳолатлари рўй берган.
Афғонистон мудофаа вазирлигининг қайд этишича, ИШИД жангарилари томонидан таслим бўлиш ҳолатларининг кўпайиши, биринчи навбатда, мамлакатнинг турли ҳудудларида террорчиларга қарши ўтказилаётган махсус қуролли амалиётлар фаоллашгани билан боғлиқ.
Шарҳлар