Кечки Анҳор: 18 ноябрь янгиликлари

Кечки Анҳор: 18 ноябрь янгиликлари

Президент таълим муассасаларидан 200 м масофада алкоголь ичимликлари ва тамаки сотишга рухсат берувчи қонунни имзолади. Бундан олдин ушбу маҳсулотларни таълим, дин ва спорт муассасаларидан 500 метр масофада сотишга рухсат берилганди.  

“Mehr va oqibat” жамияти итни ёқиб юборган шафқатсиз одам ҳақидаги ахборот учун мукофот эълон қилди. Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти вояга етмаган бола ёнида итнинг устидан бензин қуйиб, уни ёқиб юборган эркак ҳақидаги маълумот учун 2 млн сўм миқдорида мукофот белгилади. Ушбу воқеа тасвирга олинган видео шу йил октябрь ойида тармоқда пайдо бўлганди. Тахминларга кўра, эркакнинг исми Боходир. Жамият олинган маълумотларни ички ишлар органларига тақдим этади.
 
2020 йил 1 январидан ер участкаларини олиб қўйиш тартиби ўзгаради. Участкани олиб қўйиш зарурати юзага келганида, очиқ муҳокама ўтказилиши керак бўлади, унда ҳокимлик вакиллари ёки инвесторлар ва ер мулкдорлари қатнашади. Улар дастлабки ҳисоб-китобларни амалга оширишлари ва компенсация тақдим этиш учун етарли ресурслар мавжудлигига ишонч ҳосил қилишлари лозим. Ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жокарги Кенеси ёки Халқ депутатлари кенгашлари томонидан чиқарилади.

ИИВ махсус транспортни ўтказиб юбормаганлик учун жарима миқдорини оширишни таклиф этмоқда. Хусусан жарима энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида бўлиши мумкин, айни пайтда у энг кам иш ҳақининг 5 баробарини ташкил қилади.

Солиқ текширувларини видеога олишни таклиф қилишмоқда. Назорат тадбири баённомасида, далолатномасида видеотасвирга олиш ишлари олиб борилгани факти ҳамда у амалга оширилган техник восита ҳақидаги маълумотлар акс этиши керак. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш ишлари 29 ноябргача давом этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.