Грузиянинг TBC Bank банки Ўзбекистонга лицензия борасида мурожаат қилди
TBC Bank шу йил охиригача Ўзбекистонда банк очишга дастлабки рухсатнома тақдим этилишини кутмоқда. TBC Bank Group PLC молиявий директори Георгий Шагидзенинг сўзларига кўра, аниқ муддатлар ҳақида ҳозирча гапириб бўлмайди, чунки Ўзбекистон эндигина ўз бозорини очмоқда.
Унинг айтишича, ариза бериш жараёнида ушланиб қолиш юз берган, бу жорий йил давомида TBC Bank атрофида юз берган воқеалар билан боғлиқ. Шунингдек Шагидзе TBC Bank 2020 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда фаолият кўрсатиш учун тўлиқ лицензия олишини тахмин қилиш оқилона бўлишини қайд этади.
Улашиш:
Шарҳлар