Кечки Анхор: 19 ноябрь янгиликлари

Кечки Анхор: 19 ноябрь янгиликлари

Тошкентнинг Юнусобод туманида Smart Stroy Building ва Teplo Luks Biznes фирмаларига тегишли омборлар ёнди. Ёнғиндан 200 метр квадрат майдон жабрланди. Ёнғин сабаби аниқланмоқда, қурбонлар йўқ.
 
«Адолат» партияси тергов органлари ва судларни бирлаштиришни таклиф қилди. «Тергов органи учта ҳуқуқни муҳофаза қилиш органида бор – прокуратура, ИИВ ва ДХХ. Тергов органларини битта органга бирлаштириш керак. Янги орган кимга бўйсунади? Бунинг устида ўйлаб кўриш лозим, аммо биз уни Адлия вазирлигига бериш керак деб ҳисоблаймиз», – дейди партия раҳбари Наримон Умаров.
 
Президент миллатлараро муносабатлар бўйича давлат сиёсати концепциясини имзолади. Шунингдек уни 2019-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. Асосий йўналишлар орасида – миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадларида хорижий мамлакатлар билан халқаро ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни ривожлантириш, мамлакат ҳудудида ва ундан ташқарида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар бўйича илмий-амалий тадқиқотлар маркази ташкил қилинади.  
 
Жаҳон банки “Обод қишлоқ” лойиҳаси учун $100 млн миқдорида кредит ажратди. Маҳаллалар маблағларни қайси инфратузилмавий сублойиҳаларга инвестиция қилишни мустақил равишда ҳал қилишади. Сублойиҳаларни амалга ошириш учун молияни Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги 300 га яқин қишлоқ олиши мумкин.
 
Тошкентда сўровда қатнашган 279 нафар кишининг 62% антибиотикларни ўзларига-ўзи тайинлашини билдирди. Шу билан бирга, фармацевтлар рецепти бўлмаган харидорларга ҳам антибиотикларни тавсия этиши маълум бўлди. ЖССТ антибиотиклар дорихоналарда фақат рецепт бўйича сотилишини кўзда тутадиган қарор имзоланиши ва кучга киришини кутмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.