Давлат хизматлари агентлигига аризаларни кўриб чиқиш муддатларини бузган органлар ҳақидаги маълумотларни чоп этиш топширилди
Давлат хизматлари агентлигига 2020 йил 1 апрелгача бўлган муддат ичида ўзининг расмий веб-сайтида давлат хизматларини кўрсатиш муддатларини реал вақт режимида автомат тарзда акс эттирувчи бўлимни яратиш топширилди.
Шунингдек ушбу бўлимда кўриб чиқиш муддатлари бузилган аризалар ва масъул идоралар ҳақидаги очиқ маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак.
Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Улашиш:
Шарҳлар