2020 йилда 500 дан ортиқ ўсмир ўз жонига қасд қилишга уринган

Суд-ҳуқуқ масалалари ва қоррупция қарши курашиш бўйича Сенат қўмитасининг раиси Наримон Умаров 23 апрель куни бўлиб ўтган Олий Мажлис юқори палатасининг 14-ялпи мажлисида прокуратура органларининг 2020 йилдаги фаолиятига изоҳ берди, деб ёзади “Газета” нашри.
 
Сенаторнинг қайд этишича, ҳақиқатдан ҳам катта иш қилинган, аммо шу билан бирга, прокуратура фаолиятини таҳлил қилиш натижалари мамлакатда қонун устуворлигини тўлиқ таъминлаш бўйича ҳамон долзарб бўлган масалалар бор.
 
Хусусан, она ва боланинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни таъминлашдаги камчиликлар туфайли чақалоқлар орасида ўлим даражаси 428 та ҳолатга, оналар ўлими 10 ҳолатга ошган.
 
Наримон Умаров прокуратура органлари томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишларга қарамасдан, бу соҳада камчилик етарлича эканлигини қайд этади. Хусусан, вояга етмаганлар томонидан 1134 та жиноят содир этилган, 526 нафар вояга етмаган шахс эса ўз жонига қасд қилган ёки қасд қилишга уринган.

«Бу давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда кўрилаётган чоралар етарлича самарали эмаслигидан далолат беради», — дейди сенатор.

Унинг сўзларига кўра, умумий жиноятчилик даражаси 34,7 фоизга, оғир ва ўта оғир жиноятлар 49 фоизга, қасддан одам ўлдириш 13,1 фоизга, қасддан оғир шикаст етказиш 13 фоизга, номусга тегиш 27,7 фоизга, талончилик 43,1 фоизга, босқинчилик 18,5 фоизга, товламачилик 35,5 фоизга, ўғирлик 52 фоизга кўпайган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.