2020 йилда музейларда инклюзив муҳит пайдо бўлади

2020 йилда музейларда инклюзив муҳит пайдо бўлади

Тактиль коридорлар, овозли сигналга эга светофорлар, метрода махсус кўтаргичлар – буларнинг барчаси 2020-2021 йилларга мўлжалланган Музейларда инклюзивлик дастурида кўзда тутилган. Бу ҳақда Norma.uz хабар беради.

Дастур музейлар ва туташ ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантиришни кўзда тутади. Бунинг учун қуйидагилар режалаштирилган:

– маъмурий биноларга қўйиладиган талабларни халқаро стандартларга мувофиқ ҳолатга келтириш;
– тактил коридорлар, музейларда она ва бола хоналари, бекатлар ва жамоат транспортларида аудиовизуал хабар бериш тизимлари, овози светофорлар, имконияти чекланган шахслар учун метро бекатларида кўтариш қурилмаларини ташкил қилиш;
– тегишли участкаларда сирпанмайдиган ва травматик бўлмаган тутқичлар ва пандусларни ўрнатиш.
Ташкилий тадбирлар келаси йилнинг учинчи чорагидан бошланади ва доимий асосда давом этади;
 
Музейларда инвклюзив хизмат кўрсатиш амалиётини жорий этиш режалаштирилган.

Музей ходимлари ногиронликка эга одамлар билан мулоқот қилиш ҳамда уларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус курслардан ўтади. Тадбирлар 2020-2022 йилларга мўлжалланган.

2021 йилдан музейларга қуйидагилар ўрнатилади:
– санитария-маиший хоналарда махсус кабиналар, тактил белгилар, огоҳлантирувчи сигнализация тизимлари;
– синхрон таржима учун ускуналар;
– кўзи ожизлар учун радиомаёқлар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.