2020 йилда вафот этганлар сони 2019 йил билан солиштирганда 21 мингтага кўпайди

2020 йилда Ўзбекистонда 175,6 минг киши вафот этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси келтирган маълумотларда сўз боради. Бу 2017 йилда вафот этганлар сонидан 14,7 минг кишига (9,27%), 2018 йилда вафот этганлар сонидан 20,7 минг кишига (13,36%) ва 2019 йилда вафот этганлар сонидан 21 минг кишига (13,58%) кўп.


 
2020 йилда рўйхатга олинган ўлим ҳолатларининг 60% қон айланиш тизимининг касалликлари, 8% ўсмалар ва 7,2% респиратор касалликлар сабабли содир бўлган.
 
Ҳудудлар бўйича энг кўп ўлим ҳолатлари Тошкентда (21,2 минг), Фарғонада (18,5 минг), Тошкент вилоятида (18,4 минг) ва Самарқанд вилоятида (18,4 минг) қайд этилган. Энг кам ўлим ҳолатлари Навоий (5 минг) ва Сирдарё (4 минг) вилоятларида қайд этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.