2021 йил якунигача Самарқанднинг марказий кўчаларида велотузилма яратилади

2021 йил якунигача Самарқанднинг марказий кўчаларида велотузилма яратилади

20 ноябрь куни вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботиржон Нуруллаев бошчилигида туризм, қурилиш ва спорт бошқармаси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Samcity нашри вилоят туризмни ривожлантириш департаментининг матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.

Учрашув давомида марказий кўчаларда ва туристик объектларга олиб борадиган йўлларда велосипед йўлкаларини ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Лойиҳа турли ёшдаги велосипедчиларнинг хавфсиз ва тўсиқсиз ҳаракатланиши учун тротуар зоналарини модернизация қилишни кўзда тутади. Бундан ташқари келгуси 5 йилга street ball ва street workout зоналарини яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
 
Маълумотларга кўра, ушбу лойиҳани амалга ошириш 2021 йил якунига режалаштирилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.