Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Меҳнат вазирлигига ногиронлик гуруҳлари бўйича касблар классификаторини қайта кўриб чиқиш топширилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Меҳнат вазирлигига ногиронлик гуруҳлари бўйича касблар классификаторини қайта кўриб чиқиш топширилди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ногиронлик гуруҳлари бўйича касблар классификаторини қайта кўриб чиқиш ва ногиронлар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча имкониятларни яратиш бўйича кўрсатмалар берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор вазифаларига бағишланган йиғилишида қайд этилди.
 
Ижтимоий ҳимоя нафақалар тўлаш билан чекланиб қолмаслиги, балки эҳтиёжмандларга “оёққа туриш”га ёрдам бериши ҳам кераклиги, ногиронларнинг имкониятларига тўғри келадиган иш шароитларини яратган ҳолда, бундай кишиларнинг 80 фоизини фойдали меҳнат билан таъминлаш мумкинлиги қайд этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.