Белоруссияда Чори Эшбоевни излашмоқда
Шу йил август ойида Гродно шаҳрида халоскор жангчилар хотирасига бағишланган Т-34-85 танкининг ҳайкалини реставрация қилиш бошланди. Танк люки очилганида унинг ичидан шиша бутилка чиқди. Ичида иккита ҳарбий хизматчининг (аскарлар бўлса керак) 1967 йил 4 ноябрь санаси қўйилган “ўтмишдан салом” ёзилган иккита хати топилди. Хатлардан бири Чори Эшбоев томонидан имзоланган.
Хатларда 12324-сонли ҳарбий қисми кўрсатилган, интернетда қидириш ишлари ушбу ҳарбий қисм ҳақида ҳеч қандай маълумотни бермади.
Сергей Семашко, Гродно шаҳар УЖКХ бош директорининг ўринбосари:
– Ҳозир хат тайёрланмоқда, у ушбу оддий аскарни топишга ёрдам беришлари учун Ўзбекистон элчихонасига юборилади. У соғ-саломат эканига умид қиламиз, уни 13-14 сентябрь кунлари Гродно шаҳри кунини нишонлаш байрамида кўришдан жуда мамнун бўлардик.
Шарҳлар