Қашқадарё вилоятида тўққиз киши ис газидан заҳарланди

Қашқадарё вилоятида тўққиз киши ис газидан заҳарланди

25 ноярь куни тунда бир оиланинг беш нафар аъзоси, шу жумладан 13, 11 ва 4 ёшли фарзандлари, ис газидан заҳарланиш белгилари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига ётқизилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Жабрланганлар Қарши шаҳрининг “Кат” маҳалласида истиқомат қилган, заҳарланиш эса кўмир ёқиш туфайли юз берган. Ўшга куни кечқурун оила бошлиғи кабоб пиширган ва ёнган кўмир қолдиқларини уйга олиб кирган. Ҳозир жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Яна бир ис газидан заҳарланиш ҳолати 26 ноябрь куни кечаси соат тахминан 22:00 содир бўлган, унда Қарши туманининг Паргуза қишлоғида истиқомат қилувчи тўрт киши жабрланган. Тандирдан уйга олиб кирилган ўтин қолдиқлари заҳарланишга сабабчи бўлган.

Енгил заҳарланган оила бошлиғи – 45 ёшли эркакка амбулатория муолажаси кўрсатилди. Унинг рафиқаси ҳамда 9 ва 17 ёшли фарзандлари ўртача даражадаги заҳарланиш билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига ётқизилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.