Қўқонда метан автозаправкалари газни чекланган миқдорда беришга ўтди

Қўқонда метан автозаправкалари газни чекланган миқдорда беришга ўтди

Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши натижасида Қўқондаги газ тақсимлаш пунктларида босим пасайиши юз берган. Бу ҳақда Daryo.uz сайти шаҳар маъмурияти матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.

Айрим улгурди истеъмолчилар, шу жумладан газ қуйиш станциялари вақтинчалик чора сифатида етказиб беришларнинг чекланган жадвалига ўтган.

«Айни пайтда шаҳарда газ босимини ошириш бўйича чоралар кўрилмоқда», – дея қайд этади Қўқон ҳокимлиги матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.