Ҳунармандларга темир йўл ва авиачипталарга чегирмалар тақдим этилади
Халқ амалий санъати усталари миллий каталоги очиқ ва умумий фойдаланувдаги веб-сайт кўринишида 2020 йил 1 январдан ишга тушади. Ушбу каталогга кирган ҳунармандларга чипталарга чегирмалар тақдим этилади. «Uzbekistan airways» и «Ўзбекистон темир йўллари» компанияларига ҳунармандлар нуфузли халқаро фестиваллар ва кўргазмаларда қатнашиши учун чипталарга чегирмалар белгилаш тавсия этилди.
Каталогга халқаро кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа нуфузли тадбирларнинг ғолиблари ёки лауреатлари ҳамда санъат, фан арбоблари ва тегишли соҳа академикларнинг тавсияларига эга бўлган ёки “Ўзбекистон Республикаси халқ устаси” фахрий унвонига сазовор бўлган ҳунармандлар киритилади. Каталогга киритиш учун номзодларни саралаш ишлари билан махсус кенгаш шуғулланади. Ушбу жараённи тартибга солувчи ҳужжат бир ой ичида қабул қилинади.
Бу ҳунармандларга нима беради?
– 2023 йил 1 январигача улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида, уларнинг ўз маҳсулотлари (ишлари, хизматлари)ни сотишдан олган тушумининг миқдори бир тақвим йили давомида 100 млн сўмдан ортиқни ташкил қилиши, аммо 1 млрд сўмдан ошмаслиги шарти билан, 2% ставка бўйича ягона солиқ тўловини тўлайди.
– шогирларни сони бўйича чекловсиз қабул қилишлари мумкин;
– кўргазма заллари, галереялар, павильонлар, бозор ва ярмаркалардаги савдо қаторларида тақдимотлар ўтказиш ва маҳсулотларини сотиш учун жой ажратилишида ҳамда ўз фаолиятларини кенгайтириш учун ихтисослашган ҳунармандчилик мажмуаларида ер участкалари ажратилишида устуворликка эга бўлишади.
Шарҳлар