Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ генерали билан учрашув бўлиб ўтди
Шу йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлигининг қўмондони, генерал Ллойд Жей Остин III билан учрашув бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон-Америка муносабатларининг алоҳида масалаларини муҳокама қилди, бир қатор халқаро ва минтақавий муаммолар, шу жумладан, Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши бўйича ўзаро фикр алмашди, дея хабар беради Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.
Шунингдек, суҳбатда АҚШнинг Вақтинчалик ишончли вакили Филип Казнетт ҳам қатнашди.
Улашиш:
Шарҳлар