Алишер Курманов Ўзбекистоннинг Кореядаги элчиси вазифасидан озод этилиб, ташқи ишлар вазирининг ўрибосари лавозимига тайинланди
2014 йил 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Коллегиясининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда бундан олдин Ўзбекистоннинг Корея Республикасида элчи бўлиб ишлаган Алишер Курманов вазирнинг янгидан тайинланган ўринбосари сифатида тақдим этилди, дея хабар беради ТИВнинг матбуот хизмати.
Қайд этиб ўтамиз, Алишер Курманов 2013 йил декабрида Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси этиб тайинланган эди. Бундан олдин у Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси вазифасида ишлаган. Ҳозирча Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси этиб ким тайинланиши ҳақида маълумот йўқ.
Улашиш:
Шарҳлар