Бош прокуратура Нариман Григоряннинг ўлими тафсилотларини маълум қилди
Бош прокуратура Яшнабод туман ИИБ фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига дизайнернинг ўлими ҳақидаги хабар 14 январь куни соат 11:50 да келиб тушгани ҳақида хабар беради.
Нариман Григоряннинг мурдаси қотиллик аломатлари билан Яшнобод тумани, Чигил кўчасида жойлашган ва ижарага олинган хонадоннинг меҳмонхонасидан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Яшнобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига олиниб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар