Гулистон педагогика коллежи Олимпия захиралари коллежига айлантирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 июлдаги 198-сонли қарори билан 2014-2015 ўқув йилидан бошлаб Гулистондаги 2-сонли педагогика коллежи Гулистон Олимпия захиралари коллежига айлантирилади, деб ёзади Norma.uz.
Ҳужжатда қайд этилишича, коллеж ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2010 йилдаги “Олимпия захиралари коллежларида спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 163-сонли қарорига биноан амалга оширади.
2014-15 ўқув йили бошигача Гулистон Олимпия захиралари коллежига 200 нафар ўқувчи қабул қилинади, улардан 100 нафари – умумий таълим бўғинига (7-9 синфларга), яна 100 нафари – ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинининг биринчи курсига. 2-сонли Гулистон педагогика коллежининг қолган ўқувчилари ўз хоҳишига ва таълим йўналишларига қараб бошқа таълим муассасаларига ўтказилади.
Шарҳлар