Навоий шаҳрида замонавий Санъат галереяси очилди
Навоий шаҳрида замонавий Санъат галереяси иш бошлади. Унинг очилишида санъатшунос-олимлар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда кейинги йилларда санъат ва маданиятни ривожлантириш, истеъдодли йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Қурилишига 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланган ушбу янги муассасада ёш санъатсеварлар учун барча имконият яратилган. Бу ерда навоийлик истеъдодли ижодкор ёшларнинг шахсий кўргазмаларини ташкил этиш режалаштирилган.
Шу куни “Мен нечун севаман Ўзбекистонни?!” деб номланган кўргазма ҳам бўлиб ўтди. Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида уюштирилган ушбу кўргазмада вилоятдаги моҳир рассом, ҳунарманд ва кулолларнинг ижод намуналари намойиш қилинди, дея қайд этади “Халқ сўзи” нашрининг мухбири А.Ғуломов.
Шарҳлар