«МТС» Ўзбекистон бозорида “Universal Mobile Systems” номи билан иш бошлайди
Россиянинг «МТС» компанияси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ташкил этиладиган янги алоқа оператори “Universal Mobile Systems” номи билан фаолият кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Мобиль алоқа хизматларини тақдим этиш бўйича Universal Mobile Systems қўшма корхонасини тузиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган. Қарорда белгиланишича, UMS 1 ноябрга қадар техник, 1 декабрга қадар тижорий фойдаланиш ишларини амалга оширади, деб ёзади Kun.uz нашри.
Аввалроқ, «МТС» компанияси Ўзбекистон ҳукумати билан муроса битими имзолагани, Ўзбекистонда янги қўшма корхона ташкил этилиши, корхонанинг 50,01 фоизи «МТС»га, 49,99 фоизи эса Ўзбекистон ҳукуматига тегишли бўлиши ҳақида маълум қилинган эди.
Шарҳлар