Қозоғистонда ўзбекистонлик фуқаро қулликдан озод этилди
Шу йилнинг 28 июлидан 1 августга қадар ўтказилган «STOP-Трафик» тезкор-профилактик тадбир давомида тартиб посбонлари Ўзбекистон Республикаси фуқаросини топиб, қулликдан озод этишга муваффақ бўлди, дея хабар беради Tumba.kz.
Полициячиларнинг сўзларига кўра, ушбу фуқарони ноқонуний равишда озодликдан маҳрум этиб, деҳқон хўжалигида ишлашга мажбур қилишган. Мазкур иш тафсилотлари тергов манфаатлари йўлида ошкор этилмаяпти.
Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексига кўра, Қозоғистонда “қуллик” деган тушунча йўқ. Жиноят кодексида “Инсонни уни ўғирлаш билан боғлиқ бўлмаган тарзда озодликдан ноқонуний маҳрум этганлик” учун уч йилгача озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазо кўзда тутилган (ҚР ЖКнинг 126-моддаси).
Шарҳлар