Фуқароларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирган учта ҳоким ўринбосари жавобгарликка тортилди

Фуқароларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирган учта ҳоким ўринбосари жавобгарликка тортилди

Андижон шаҳар ҳокимининг иккита ўринбосари Н.Юсупов ва А.Иминов 121 нафар фуқаронинг мурожаатини эътиборсиз қолдиргани учун жавобгарликка тортилди. Бош прокуратура бўлим бошлиғи Шерзод Амировнинг сўзларига кўра уларнинг иккаласига нисбатан амнистия чораси қўлланилган.

Бундан ташқари, Зарафшон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Аҳроров ҳам худди шу сабабли жавобгарликка тортилган.

Ўтган 6 ой мобайнида фуқароларнинг мурожаатлари асосида жами 851 нафар киши маъмурий жавобгарликка тортилган, 464 та жиноят иши қўзғатилган, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги «Huquq” газетаси.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.