Россияда Федерал хавфсизлик хизматининг ходимлари ўзбекистонлик экстремистни қўлга олди
11 август, душанба куни Россия ИИВ ва ФХХ Тверда халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик 35 ёшли экстремистни қўлга олиш бўйича қўшма операцияни амалга оширди.
– Ушбу эркак Бухоро вилоятининг Когон туманида содир этилган жиноятларга алоқадорлиги аниқланди, – дея хабар беради Россия ИИВнинг Тверь области бўйича бошқармаси матбуот хизмати. – Жиноятчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244.1-моддаси (“Жамоат хавфсизлиги жамоат тартибига таҳдидни ўз ичига олган материалларни тайёрлаш ва тарқатиш”) ва 244.2-моддаси (“Диний экстремистик, фундаменталистик ёки ўзга тақиқланган ташкилотларни ташкил этиш, уларга раҳбарлик қилиш, қатнашиш”) бўйича жиноят ишлари қўзғатилди, деб ёзади Tver.kp.ru.
Шарҳлар