Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи ишсиз фуқаро шунчаки айланиш учун машина ўғирлади

Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи ишсиз фуқаро шунчаки айланиш учун машина ўғирлади

Тошкент вилоятининг Бўка туманида истиқомат қилувчи 42 ёшли фуқаро шунчаки айланиш учун “Спарк” русумидаги автомобилини ўғирлаган.

Тошкент вилоятининг Бўка тумани ички шлар бўлимига 27 ёшли фуқаро Фарҳод М. “Спарк” автомобили ўғирлангани ҳақидаги ариза билан мурожаат қилди. Жабрланувчининг аризаси асосида туманда “Қўлга олиш” режаси эълон қилинди. Ўғирланган машина туман кўчаларидан бирида топилди, дея хабар беради “На посту” нашри.

Бироз вақтдан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари жиноятчининг изига тушишга муваффақ бўлди. Бу шу туманда истиқомат қилувчи ҳеч қаерда ишламайдиган 42 ёшли Комил Ю. бўлиб чиқди. Қўлга олинган шахс ўз ҳаракатларини доим машинага эга бўлишни орзу қилганлиги, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаганлиги билан изоҳлади. Қаровсиз қолган машинани кўриб, ўзини тута олмагани ва автомобилни “шунчаки айланиш” учун олганини айтди.

«Спарк» машинаси ҳеч қандай техник носозликларсиз қонуний эгасига қайтарилди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.