Норвегиядаги шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоасининг аъзоси вафот этди
Норвегиянинг Тромсе шаҳрида давом этаётган Жаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон ногиронлар терма жамоасининг аъзоси Алишер Анорқулов вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz ёзади.
Маълумотларга кўра, Анорқуловнинг жасади пайшанба куни меҳмонхонадаги хонасидан топилган. Тромсе шаҳар полицияси унинг ўлими табиий сабаблар билан рўй берганини маълум қилади.
Сал олдинроқ, ўша пайшанба куни, олимпиаданинг яна бир иштирокчиси Сейшел ороллари терма жамоасининг вакили 67 ёшли шахматчи вафот этган эди.
Улашиш:
Шарҳлар