Тошкентда “Жигули” ҳайдовчиси автобус бекатига бориб урилди

Тошкентда “Жигули” ҳайдовчиси автобус бекатига бориб урилди

Пойтахтнинг Миробод туманида “Жигули” автомобили автобус бекатини вайрон қилди, жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ, деб ёзади UZ24 нашри.
 
Кеча кечқурун соат 18.00 лар атрофида Миробод туманининг Саракўл кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. “Жигули” ҳайдовчиси машинани бошқара олмай, автобус бекатига бориб урилган. Натижада, бекатнинг темир конструкцияси буткул бузилиб кетиб, қулаб тушган бостирма автомобилнинг устки қисмини янчиб ташлаган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автомобиль ҳайдовчисидан ташқари ҳеч ким шикастланмаган. Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган пайтда бекатда одамлар бўлмаган.

Фотосурат: Facebook тармоғидаги «Водители Ташкента» (“Тошкент ҳайдовчилари”) гуруҳи, gazeta.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.