Тошкентдаги “Тахта бозор”да ёнғин содир бўлди
2014 йилнинг 18 август куни соат 02:24 да «HELPING REALIZATSION» МЧЖ худудида жойлашган тахта бозорида оловдан нотўғри фойдаланиш оқибатида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати хабар беради.
Ёнғин ўз вақтида етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан тезда ўчирилди. Қурбонлар ва жарохатланганлар йуқ. Ёнғин натижасида 300 метр квадратга яқин тахта ёнган. Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда.
Фотосурат: UZ24.uz
Улашиш:
Шарҳлар