Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов давлат ташрифи билан Хитойга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан бугун, 19 август куни давлат ташрифи билан Пекинга жўнаб кетди, дея хабар беради ЎзА.
Хитой раҳбарияти билан учрашувлар чоғида ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи муҳокама этилади. Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилади. Шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилади.
Музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилиш, Ўзбекистон ва Хитойнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳукуматлараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.
Шарҳлар