Хитой Ўзбекистонда қиймати 439,8 млн долларлик кимё мажмуасини барпо этади

Хитой Ўзбекистонда қиймати 439

“China CAMC Engineering Co Ltd” компанияси “Навоийазот” ОАЖ базасида поливинилхлорид (ПВХ) ишлаб чиқариш бўйича кимё мажмуасини барпо этади.

Бу борадаги битим 19 август куни “Навоийазот” ОАЖ раҳбарияти билан имзоланди. Шартнома қиймати 439,8 млн долларни ташкил этади, дея хабар беради “Жаҳон” АА.

Шартнома доирасида Хитой компанияси қуввати йилига 100 минг тонна ПВХ, 75 минг тонна каустик сода ва 300 минг тонна метанол ишлаб чиқарадиган корхона қурилишини амалга оширади. Лойиҳани амалга ошириш муддати – 36 ой.

“Навоийазот” ОАЖ – Ўзбекистондаги энг йирик кимё корхонаси бўлиб, у 1964 йилда ишга туширилган. Завод азот ўғитлари, нитрон толаси ҳамда органик синтез учун интеграл маҳсулот ишлаб чиқаришига ихтисослашган.

Фотосурат: znamyanavoi.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.