Ўзбекистонлик уч нафар фуқаро “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 22 август куни “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Унга кўра ушбу олий мукофот “Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш соҳасидаги узоқ йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва халқига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун”:
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги «Бозор ўғли Абди» фермер хўжалиги бошлиғи Абдимурат Базаровга, Андижон вилоятидаги Олтинкўл иқтисодиёт коллежи директори Шукуржон Маматқулова ва Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази бўлим мудири Зайниддин Махаматович Низамходжаевга тақдим этилади.
Шунингдек, уларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан бирга олий нишон – «Олтин юлдуз» медали ҳам топширилади.
Фотосурат: lex.uz
Шарҳлар