Ўзбекистонлик икки фуқаро фирибгарлик йўли билан Россияда кредит расмийлаштирган

Ўзбекистонлик икки фуқаро фирибгарлик йўли билан Россияда кредит расмийлаштирган

Ўзбекистонлик икки фуқаро алдов йўли билан Москвада 2 минг долларга кредит расмийлаштирди, дея хабар беради Москва шаҳрининг Басманний тумани сайти.

Россия ИИВнинг Москва шаҳар Басманний тумани бўлимига банклардан бирида ишловчи хавфсизлик бўйича ходим ариза билан мурожаат қилган. Аризада ёзилишича 2013 йил 29 сентябрь куни соат 15 да Москва шаҳри Чистопрудний бульвари 10-уй манзили бўйича жойлашган банк офисида номаълум шахслар фирибгарлик йўли билан қалбаки ҳужжатларни тақдим этган ҳолда 78885 рублга кредит расмийлаштирган.  

2014 йил 24 август куни соат 15 дан 30 дақиқа ўтганида жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи икки нафар фуқаро содир этгани аниқланди.

Мазкур ҳодиса юзасидан “Фирибгарлик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
 
Гумондорларга беш йилгача озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазо берилиши мумкин.

Айни пайтда уларнинг бошқа шундай жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Ҳозирнинг ўзидаёқ улар камида 5 та шундай жиноятни содир этгани аниқланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.