Ўзбекистон Ҳиндистонга 3,5 млрд долларлик уран рудасини етказиб беради
Навоий кон металлургия комбинати Ҳиндистонга икки минг тонна уран рудасини етказиб бериш бўйича умумий қиймати $3,5 млрд.ни ташкил этувчи беш йиллик шартномани имзолади.
“The Indian Express” маълумотларига кўра, Ўзбекистон томони Франция, Россия ва Қозоғистондан кейин ҳинд бозорига уран етказиб бераётган тўртинчи мамлакатга айланади.
Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистонда қазиб олинадиган ураннинг ҳаммаси экспорт қилинади. Ўзбекистон уран етказиб берадиган мамлакатлар орасида Япония ва Жанубий Корея ҳам бор. 1992 йилдан буён ўзбек уранини етказиб бериш бўйича эксклюзив ҳуқуқ Американинг «Nukem” компаниясига берилган.
Шу ўринда, ўтган йили Навоий кон металлургия комбинати Марказий Қизилқумда бирданига учта уран кони қурилишини якунлаганини таъкидлаш жоиз. Ушбу мақсадларга $75 млн га яқин маблағ сарфланган. Конлар 2015 йилда лойиҳа қувватига чиқарилганидан сўнг комбинатда ер остида ишқор билан ювиб олиш технологияси бўйича уран қазиб олиш ишларининг умумий ҳажми 40%га ошади, дея қайд этади 12news.uz нашри.
Фотосурат: nav.uz
Шарҳлар