Волгоградда ўзбекистонлик аёл ўз чақалоғини сотишга уринди

Волгоградда ўзбекистонлик аёл ўз чақалоғини сотишга уринди

РФ Тергов қўмитасининг Волгоград области бўйича бошқармаси ўзбекистонлик 35 ёшли Дилором Матяқубовага ҳукм чиқарди.

Маълум бўлишича, 2014 йил январида оғир ҳаётий вазият ва ҳомиладорлик фактини қариндошларидан яшириш зарурати туфайли аёл ҳомиладор пайтидаёқ туғилажак боласини бегоналарга сотишга қарор қилган.

Март ойида ўғил фарзанд кўрган аёл танишлари орқали “харидорлар”ни излай бошлайди. Бир ярим ойдан сўнг полиция оператив ходимлари қиёфасидаги “харидорлар” ҳам топилади.

Шу тариқа, аёл болани 35 минг рублга сотаётган пайтида қўлга тушади.

Суд аёлга уч йилга озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазони тайинлади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.