Пойтахтнинг Шайxонтоҳур туманида трамвай кекса аёлни уриб кетди
Бугун эрталаб Шайхонтоҳур туманида трамвай иштирокидаги фожиали йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
UZ24 нашрининг ёзишича, ҳалокат эрталаб тахминан соат 09:30 лар атрофида юз берган. 8-йўналиш бўйича ҳаракатланаётган трамвай 1-шаҳар клиник касалхонаси қаршисида кекса аёлни уриб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган аёл 55-60 ёшларда бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси аёл йўлни белгиланмаган жойда (бу ерда пиёдалар ўтиш жойи йўқ) югуриб кесиб ўтаётганида содир бўлган. Светафорнинг яшил чироғи ёниши билан трамвайни ҳайдаган ҳайдовчи тормозни босишга улгурмаган. Натижада, аёлни трамвайнинг олдиндаги чап ғилдираги тортиб кетган. Аёл олган жароҳатларидан шу ернинг ўзида вафот этган.
Ҳозир воқеа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари ишламоқда.
Фотосурат: UZ24.uz
Шарҳлар