Ўзбек автомобиллари Москва автосалонида (фото)
“Ўзавтосаноат” АК сўнгги ўн йил ичида илк бор Москва автосалонида иштирок этишга қарор қилди. Ўзбекистон компанияси янги машиналарини намойиш этмади, бироқ ўз режалари билан ўртоқлашди, деб ёзади “Дарё” Россиянинг «За рулём» нашрига таянган ҳолда.
“UzAuto” стендида “Matiz” кам литражли автомобили ҳамда “Gentra” ва “Nexia” седанлари кўргазмага қўйилди.
«Яқин икки йил ичида “Nexia” автомобилини жиддий равишда янгилашга ваъда беришмоқда. Шунингдек, корхона модель линейкасини ҳам кенгайтиришга тайёргарлик кўрмоқда, бироқ тафсилотлар ошкор этилмади», — дейилади хабарда.
Нашр компаниянинг давр талабидан келиб чиққан ҳолда, кроссовер ишлаб чиқариши ҳам мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Фотосурат: © zr.ru
Шарҳлар