ОТБ темир йўлларни яхшилашга 150 млн доллар ажратади
2015 йилда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) “Мароқанд-Навоий-Бухоро” темир йўл участкасини электрлаштиришга 150 млн доллар ажратади.
Темир йўлларни электрлаштириш ва йўл-йўлакай қуриладиган инфратузилма ҳисобига ушбу йўналишнинг ўтказиш қобилияти қарийб 40% га ортади. Модернизация қилинадиган йўлнинг узунлиги 232 км ни ташкил этади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 672 млн долларга баҳоланмоқда. Уни молиялаштириш ишларида “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ҳам қатнашади, бундан ташқари, бошқа халқаро кредит институтларининг кредитлари ҳам жалб этилади.
Айни пайтда Ўзбекистондаги темир йўлларнинг умумий узунлиги 4.2 минг км ни ташкил этади. Шундан бир минг км га яқини электрлаштирилган. Республикада жами икки минг км га яқин темир йўлни электрлаштириш режалаштирилмоқда.
Мамлакатда денгиз йўлларига чиқиш йўли йўқлиги боис мамлакат ичидаги юк айланмасининг 60% ва экспорт-импорт юк ташувлари умумий ҳажмининг 80% темир йўлларга тўғри келади.
Шарҳлар