Пойтахт бозорларида жамоатчилик назорати пайдо бўлди
Тошкент бозорларида “Жамоатчилик назорати” пунктлари пайдо бўлди. Улар осон кўзга ташланадиган жойларда, бу ерда ўтирадиган одамларни офтобдан ҳимоя қилувчи енгил бостирмалар остида жойлашган.
Ушбу пунктлар бир-бирига зид турли миш-мишларни келтириб чиқарган ва оддий шаҳарликларнинг ғазабини келтирган шакар нархи билан боғлиқ воқеадан сўнг пайдо бўлди.
Уларда маҳалла қўмиталарининг фаоллари навбатчилик қилиб, нархлар ҳолати ва деҳқон бозорларидаги тартиб назоратини амалга оширади.
Агар савол, таажжуб ёки норозиликни келтириб чиқарувчи нимадир юз берса, воқеага кузатувчиларнинг ўзи аралашади ёки улар бу ҳақда бозор дирекцияси ва туман ҳокимлигига хабар беради.
Улашиш:
Шарҳлар