Жиззах вилоятида цемент заводи қурилиши якунига етмоқда

Жиззах вилоятида цемент заводи қурилиши якунига етмоқда

Жиззах вилоятида янги цемент заводи қурилишини якунлаш учун божхона имтиёзлари узайтирилди.  
 
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Жиззах вилоятида портландцемент ва оқ цемент ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун мамлакатга материаллар, ускуналар ва эҳтиёт қисмлар олиб кирилишига қўйиладиган божхона тўловларидан озод этиш бўйича имтиёзларни 2014 йил биринчи октябрга қадар узайтирди.

Ҳукуматнинг олдинги қарорларига мувофиқ ушбу имтиёзларни қўллаш муддати 2014 йил биринчи июлда якунланган эди.

Қайд этиб ўтамиз, 2012 йил июль ойида Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва Туркиянинг “Dal Teknik Makina Ticaret Ve Sanayi A.S.” компанияси умумий қиймати 114,2 млн долларлик цемент заводи қурилиши бўйича шартнома имзолаганди.

Заводнинг лойиҳа бўйича қуввати йилига 350 минг тонна оқ цемент ва 760 минг тонна портландцементни ташкил этади. Корхонани 2014 йил охиригача ишга тушириш мўлжалланмоқда.

Мазкур заводни ишга тушириш комбинатнинг цементга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш ва йилига 200 минг тоннагача бўлган маҳсулотни ички бозор ва экспортга йўналтириш имконини беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.