Ўзбек олими Ҳиндистонда халқаро мукофотга сазовор бўлди

Ўзбек олими Ҳиндистонда халқаро мукофотга сазовор бўлди

Ҳиндистон президенти Пранаб Мукержи Тошкент Давлат шарқшунослик институти Жанубий Осиё тиллари кафедрасининг профессори А.Шаматовга доктор Жорж Грирсон номидаги халқаро мукофотни топширди, дея хабар беради “Жаҳон” АА.

Мукофотлаш муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда қайд этилганидай, А.Шаматов хорижда ҳинд тилини оммалаштиришга кўмаклашаётган йирик олимлардан бири ҳисобланади. Ҳиндистоннинг жанубий штатларида ишлатиладиган ҳинди тилининг бир тури бўлган “дакхини”ни ўрганишдаги хизматлари алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, ўзбек олими рус, инглиз, урду, панжоб, форс ва тожик тилларини мукаммал даражада билади, у кўплаб илмий рисолаларнинг муаллифи.
 
1989 йили таъсис этилган доктор Жорж Грирсон номидаги халқаро мукофот Марказий ҳинди тили институтининг ташаббуси билан 1989 йилда Ҳиндистон ҳукумати томонидан таъсис этилган. У кўп йиллар давомида ҳинди тиллари ва шеваларини ҳамда адабиётини ўрганиш билан шуғулланган британиялик ҳиндшунос олим Жорж Абрахам Грирсон (1851-1941) шарафига аталган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.