Ўзбекистон НАТО саммитида қатнашади
Мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси НАТО саммитида қатнашади, дея хабар беради ТИВнинг матбуот хизмати.
«НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссеннинг таклифи билан ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2014 йил 4 сентябрь куни альянснинг Уэльсдаги (Буюк Британия) навбатдаги саммити доирасида Афғонистон бўйича ўтказиладиган йиғилиш ишида қатнашади», – дейилади хабарда.
Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги муносабатлар 1991 йил 21 декабрда йўлга қўйилган. 2013 йил июнь ойидан бошлаб эса НАТО ходимининг офиси дипломатик ваколатхона сифатида Ўзбекистонда аккредитациядан ўтди.
Биринчи босқичда Тошкентдаги НАТО офисининг асосий вазифаси Афғонистондан қўшинларни ҳамда қурол-яроғ ва армия мулкини олиб чиқишдан иборат бўлди.
1996 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳар йили ишлаб чиқиладиган ҳарбий кадрларга таълим бериш ва тинчликпарвар кучлар батальоннини тайёрлаш бўйича индивидуал ҳамкорлик дастурлари доирасида НАТО билан ўзаро алоқа қилиб келади.
Шарҳлар