Ўзбекистонда дори-дармон ишлаб чиқариш бўйича янги линия ишга тушди

Ўзбекистонда дори-дармон ишлаб чиқариш бўйича янги линия ишга тушди

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Uz Germed pharm” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасида турли дорилар ампуласини ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди, дея хабар беради ЎзА.
 
“Янги линиянинг ишга туширилиши билан 60 дан зиёд кишининг бандлиги таъминланди. Соатига 40 минг дона ампула тайёрлаш йўлга қўйилди”, – дейди “Uz Germed pharm” корхонаси ижрочи директори, германиялик Флориан Тиде.

Айни пайтда бу ерда инсон иммунитетини оширишга қаратилган ва кўп учрайдиган касалликларга қарши ўн саккиз турдаги дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.