Одил Аҳмедов 6 млн евро эвазига Краснодарга ўтди
Ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов “Анжи”дан “Краснодар”га ўтди. Клуб ўзбек футболчиси учун олти млн евро тўлади. Эслатиб ўтамиз, бундан олдин “Арсенал” Аҳмедов учун 4 млн евро таклиф қилганди.
Ўзбекистоннинг 2009 ва 2011 йиллардаги энг яхши футболчиси, “Анжи” клубининг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси Одил Аҳмедов Валерий Непомняшчийнинг таклифи билан “Пахтакор” терма жамоаси таркибига келганди.
Ўзбекистон терма жамоасининг таянч ярми ҳимоячиси, эндиликда “Краснодар” ўйинчиси бўлган Одил Наманганда 1987 йил 25 ноябрда туғилган.
Россияликларнинг фикрича, Аҳмедов Россия чемпионатидаги яхши баҳо берилмаган ўйинчилардан бири ҳисобланади. Ушбу футболчига ўз эътиборини қаратган “Краснодар” адашмагани аниқ. Одилнинг устунлиги унинг универсаллигидадир: бир хил самара билан ҳам бузади, ҳам яратади. Бунинг устига ўйинчи узоқ масофадан туриб кучли зарба бериш қобилиятига эга, ўйинда бу ҳам асқотади.
Шарҳлар