Виктор Шулика «Россотрудничество» ташкилотининг Ўзбекистондаги янги раҳбари этиб тайинланди
Тошкентда “Россотрудничество” ташкилотининг янги раҳбари Виктор Шулика ўз лавозимига киришди. Бундан олдин у мазкур ташкилотнинг Қозоғистондаги ваколатхонасига раҳбарлик қилган, дейлади ташкилот сайтида.
Шулика Ўзбекистондаги фаолиятини Россия Федерациясининг шу ердаги элчиси Владимир Тюрденев билан учрашувдан бошлади. Шунингдек у Тошкент ва Ўзбекистон Митрополити Викентий қароргоҳига ташриф буюрди.
“Россотрудничество”нинг янги раҳбари Республика байналминал маданий марказида Ўзбекистон Мустақиллигининг 23 йиллигига бағишланган байрам тадбирида қатнашар экан, республикадаги қатор рус жамоат ташкилотларининг раҳбарлари билан танишди ва Ўзбекистон Маданият ва спортишлари бўйича вазири Минхожиддин Ҳожиматов билан учрашди.
Виктор Шулика ташкилотнинг олдин белгиланган йўналишлар бўйича фаолиятини давом эттириш, шунингдек Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маданий ва илмий алоқаларда янги ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш ниятини билдирди.
Шарҳлар