Алишер Усмонов «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи устидан тўлиқ назоратга эга бўлади
Яқин кунларда Россиянинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи буткул “Mail.ru Group” назорати остига ўтиши мумкин, у эса, ўз навбатида, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик йирик ишбилармон Алишер Усмонов ва унинг шерикларига тегишли, дея хабар беради ЎзТАГ.
ОАВ тарқатган хабарга кўра, ҳозир “USM Holding” гуруҳи томонидан «ВКонтакте» МЧЖнинг 48% улушини “United Capital Partners (UCP)” фондидан сотиб олиш борасидаги музокаралар якуний босқичда турибди. Битим бир неча ҳафта давомида амалга ошиши мумкин.
Айни пайтда “Mail.ru Group” компанияси «ВКонтакте» тармоғи акциялари пакетининг 52 фоизига эга.
Улашиш:
Шарҳлар