Ерга унча катта бўлмаган хавфсиз метеорит тушди

Ерга унча катта бўлмаган хавфсиз метеорит тушди

Якшанба куни тунда Американинг Марказий қисмига, Никарагуа давлатига унча катта бўлмаган метеорит тушди. У мамлакат пойтахти Манагуа шаҳри яқинидаги ўрмон жойда ўзидан кратер қолдирди, деб ёзади “Washingtonpost” нашри.

Метеорит ҳақиқатан ҳам тушганини махсус тузилган комиссия ҳам тасдиқлади. Мутахассисларнинг фикрича, метеорит Ер яқинидан ўтаётган астероиддан ажралган.

Ҳукумат раҳбари Росарио Мурильо юз берган воқеани ўрганиш учун ёрдам сўраб халқаро экспертларга мурожаат қилди.

Никарагуа ҳудудий тадқиқотлар институтининг вулканолог олими Умберто Сабаллоснинг айтишича, ерга тушган осмон жисмининг диаметри 24 метр бўлиб, у ўзидан чуқурлиги беш метр келадиган кратер қолдирган. Метеорит қулаётган пайтда парчаланиб кетган-кетмаганлиги ҳозирча ноаниқ.

«Маҳаллий аҳоли портлашга ўхшаш шовқинни эшитганини айтиб берди. Менга яқин-орада худди бомба портлагандай туюлди, чунки биз тўлқин зарбасини ҳис қилдик», — дейди гувоҳлардан бири.

Бу Никарагуа тарихидаги иккинчи шундай воқеа, дея маълум қилади “Washingtonpost”. Бундан олдин бундай йирик метеорит 2007 йилда тушган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.