“E-kommunal.uz” порталида янги хизмат пайдо бўлди
Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталига иситиш ва иссиқ сув учун ҳисоб-китоблар балансини текшириш имконияти қўшилди.
Энди ҳисоб-китоблар балансини барча коммунал хўжаликлар бўйича текшириб кўриш мумкин. Бунинг учун шахсий кабинетда коммунал хизматларнинг шахсий ҳисобрақамларини кўрсатиш лозим.
Шунингдек сайтда газ ва чиқинди учун MBANK орқали тўлаш имконияти ҳам пайдо бўлди. “Тўлаш” тугмачаси босилганида, MBANK ёки SMS-To’lov орқали тўлаш усулини танлаш тақдим этилади.
Фотосурат: index.uz
Улашиш:
Шарҳлар