Тошкентдаги Халқаро кўргазмада барча ёш ва зотдаги итлар тақдим этилади
2014 йил 27-28 сентябрь кунлари Яккасарой спорт мажмуасининг теннис кортларида FCI тизими (Халқаро кинологлар федерацияси) бўйича Халқаро кинологик кўргазма ўтказилади.
Кўргазма иштирокчилари – Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган 200 дан ортиқ кинологлар ва ит ишқибозлари. Кўргазмада ҳакамликни Швейцария (Лоран Пишар) ва Япония (Хироши Камисато) вакиллари амалга оширади. Кўргазма ташкилотчиси – 2003 йилдан буён FCI га аъзо Ўзбекистон кинологлар федерацияси.
Тадбир натижалари бўйича катта ёшли итлар, кучукчалар ва, ҳатто, “ветеран” итлар орасида энг яхши зот вакиллари аниқланади. Ғолиблар мукофот ва медаллар билан тақдирланади. Шунингдек кўргазмадаги энг яхши итни аниқлаш имконини берувчи финал шоуси ҳам ўтказилади.
Шарҳлар