Бухоро Давлат университетининг профессори порахўрлик ва талаба қизни зўрлагани учун ҳукм қилинди
Бухоро вилоят Жиноят ишлар бўйича судининг қарори билан Бухоро Давлат университетининг профессори Илҳом Ғаниев порахўрлик ва талаба қизни зўрлагани учун 13 йилга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар беради 12news.uz.
Суд органлари берган маълумотга кўра, Бухоро Давлат университетининг кафедра мудири ўзбек филологияси факультетида таҳсил олаётган талаба қизни ўз кабинетида зўрлаган.
«Шифокорлар катта дозадаги димедрол таблеткаларини қабул қилиб, ўз жонига қасд қилган қизнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлди», – дея қўшимча қилади вилоят судининг вакили.
Шунингдек у профессор Ғаниев ва унинг рафиқаси профессор Нодира Афоқова олий ўқув юртига ўқиш киритиш учун бир неча минг доллар миқдорида пора ҳам олган.
Шарҳлар