Мураккаб касалликни даволашнинг янги имконияти пайдо бўлди
Ўзбекистонлик мутахассислар болаларда холедохнинг ўсмали кенгайишини жарроҳлик йўли билан даволаш усули ихтиро қилинди, дея хабар беради Интеллектуал мулк агентлиги.
Холедоха ўсимтаси умумий ўт йўли (зарда оқиб келадиган томир)да туғма ёки орттирилган нуқсонларни, ўт қопининг кенгайишини намоён этади. Ушбу хасталикнинг такрор рўйхатга олиниши ҳар 10-15 минг кишида бир ҳолатни ташкил этади. Холедоха ўсимтаси аёлларда 3 баробар кўп кузатилади.
Ҳозирга қадар ушбу хасталикнинг ривожланиш сабаблари ҳақида илмий доираларда қизғин баҳслар юз бермоқда.
Холедоха ўсимтасини даволаш ҳамиша тезкорликни талаб қилади. Операцияни ривожланиш асоратига қадар ўтказган маъқул. Ўсимтани, айниқса, катта кўлчамда кесиб ташлаш хавфли, операциядан кейинги даврда зардоб оқими ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкин.
Ушбу ихтиро тиббиёт, хусусан, болалар жарроҳлигида, айнан болаларда жигардан ташқари сафро йўлларининг ўсмали кенгайишининг айрим шаклларини тўғрилашда муҳим аҳамиятга эга.
Насриддин Эргашев ва Эркин Ёқубовнинг ушбу ихтиросига 04889 рақамли давлат патенти берилди.
Шарҳлар