Тошкентда халқаро қўнғироқлар бўйича янги қоидалар жорий этилмоқда
Ўзбекистон пойтахтида шаҳар телефонидан шаҳарлараро ва халқаро алоқага чиқишнинг халқаро андозалари жорий этиляпти, дея хабар беради «Ўзтелеком» компаниясининг “ТШТТ” филиали.
Хусусан, Тошкентда 24 сентябрдан 1 октябрга қадар шаҳарлараро ва халқаро алоқани амалга оширишда рақамларни териш тартибини ўзгартириш бўйича ишлар олиб борилади. Бу борадаги ишлар режа бўйича рақамлашнинг халқаро стандартига ўтиш муносабати билан амалга оширилмоқда.
Улар якунланганидан кейин шаҳарлараро алоқа 8 рақами ўрнига 0 орқали, халқаро алоқа эса 8-10 ўрнига 00 орқали амалга оширилади.
Улашиш:
Шарҳлар